Ўзбекистон. Коронавирус бўйича янгиликларни ўқинг
Коронавирусга чалинишлар сони 3028 тага етди, 2463 нафар киши соғайди. Ушбу хабарда коронавирус мавзуси бўйича шу соатга тўпланган янгиликларни ўқишингиз мумкин.
Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш борасида етакчига айланди
Ўзбекистон Тожикистонга $2,5 млн миқдорида инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди. Тожикистон президенти ҳузуридаги статистика агентлиги шундай маълумотларни келтирмоқда. Шунингдек Тожикистоннинг учта асосий донори сафидан Хитой (қарийб $2 млн) ва Россия (($865 минг) ҳам ўрин олган.
Самарқанд вилоятида шаҳарлардан бирини кириш ва чиқиш учун тўлиқ ёпилди
Самарқанд вилоятидаги Жума шаҳри кириш ва чиқиш учун тўлиқ ёпилди. Бироқ бунга нима сабаб бўлгани маълум қилинмади.
Юзга яқин Қирғизистон фуқароси Мирзиёевга мурожаат билан чиқди
Аёллар ўз турмуш ўртоқлари билан бирлашишга рухсат бериш илтимоси билан мурожаат қилган. Аёлларнинг сўзларига кўра, улар қўши мамлакат фуқароларига турмушга чиққан, аммо Ўзбекистон фуқаролигини ололмаган. Шу боис COVID-19 эпидемияси ва чегаралар ёпилишидан олдин улар ҳар икки ойда бир марта Ўзбекистонда бўлиш ҳуқуқини узайтириш учун ватанига қайтган.
Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партиясини юборди
Юк таркибидан тиббий каравотлар (440 дона), электрон пирометрлар (1000 дона), ҳимоя комбинезонлари (2500 дона), тиббий қўлқоплар (150 минг дона) ҳамда тиббий ниқоблар (150 минг дона) жой олган. Ёрдамнинг умумий ҳажми 248 минг доллар.
Туркия Ўзбекистонга 50 та ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратини тақдим этди
Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакили Селами Қиличнинг қайд этишича, Туркиянинг ўзида шундай ЎСВ аппаратларига эҳтиёжи бор.
Шарҳлар