Ўзбекистон. Коронавирус янгиликлари
Коронавирусга чалинишлар сони 3281 тага етди, 2624 нафар киши соғайди. Ушбу хабарда коронавирус мавзуси бўйича шу соатга тўпланган янгиликларни ўқишингиз мумкин.
Андижон вилоятида туман ҳокимлиги оммавий тадбир ўтказди
Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳокимлиги 25 май куни кечқурун “Соғлом ҳаёт томон 5000 қадам” оммавий сайрини ўтказган. Унда юзлаб одамлар қатнашган. Акция ушбу тадбирдан икки кун олдин туман фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганига қарамасдан ўтказилган. Акцияда кексалар ва ногиронлиги бор шахслар ҳам қатнашган. Шунингдек, «Ўзбекистон 24» телеканалининг кадрларида акция иштирокчилари ижтимоий масофага амал қилмаётгани, айримлар эса ниқобсиз эканини ҳам кўриш мумкин эди.
Шундай акция Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида ҳам ўтказилган.
Ўзбекистон Тожикистонга 24 тонна антибиотик жўнатди
«Ўзбекистон ҳукуматидан Душанбе келган ёрдам юки пойтахт соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя бошқармасига топширилган», – дея қайд этади Душанбе мэрининг маъмурияти.
Ўзбекистонда касалланган тиббий ходимлар сони ҳисобланди
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиевнинг маълумотларига кўра, 15 мартдан буён мамлакатда тиббий ходимлар орасида 300 та касалланиш ҳолати аниқланган.
Бундан келиб чиқадики, коронавирусга чалинган ҳар тўққизинчи бемор – бу тиббий ходим (касалланганлар умумий сонининг 9%). Буни Италиядаги кўрсаткичлар билан қиёслаш мумкин, аммо Хитойдаги кўрсаткичлардан юқори ва Қирғизистондаги кўрсаткичлардан паст.
Шарҳлар