Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида ўз ўрнини яхшилади
Transparency International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти 2019 йилги Коррупцияни қабул қилиш индексини (Corruption Perception Index) эълон қилди. Унда дунё мамлакатлари давлат секторидаги коррупция даражаси бўйича кўрсатилган.
Мамлакат қанча кўп балл тўпласа, экспертлар ва тадбиркорлар ундаги коррупция билан боғлиқ вазиятга яхшироқ баҳолайдилар. Мазкур индексга кўра, Ўзбекистон 100 дан 25 балл тўплаган.
2019 йилги индексда Ўзбекистон 180 та ўрин орасидан 153-ўринни эгалламоқда, ўтган йили мамлакат 158-ўринда эди. Ўзбекистон билан бирга ушбу ўринни Камерун, Марказий Африка Республикаси, Комор ороллари ва Тожикистон эгаллаган.
«2012 йилдан буён Беларусь, Қирғизистон ва Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида ўз позицияларини сезиларли даражада яхшилашга муваффақ бўлишди. Шунга қарамасдан, ушбу постсовет мамлакатларида ҳокимият хусусий қўлларда марказлашган», – дея қайд этишади маъруза муаллифлари.
Шарҳлар