Ўзбекистон Минск конвенциясига Протоколни қўшимча шарт билан ратификация қилди

Ўзбекистон Минск конвенциясига Протоколни қўшимча шарт билан ратификация қилди

Ҳужжат қўшимча шарт билан ратификация қилинди. Хусусан Протоколнинг 22.1-моддаси фақат амалдаги миллий қонунчилик доирасида бажарилади. Унда шартлашаётган бир мамлакат прокурорининг бошқа иштирокчи мамлакат прокурорига мурожаат қилаётган томон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонукний манфаатлари ҳимоясида фуқаролик ишини қўзғатиш тўғрисидаги илтимоси кўриб чиқилиши ҳақида сўз боради, дея хабар беради Norma.uz.
 
Протокол Москвада 1997 йил 28 мартда расмийлаштирилган бўлиб, 1999 йил 17 сентябрда кучга кирган.
 
Минск конвенция Протоколсиз тўлиқ эмас, чунки унда алоқалар тартибини, ҳуқуқий ёрдам ҳажмини кенгайтирадиган ва конкретлаштирадиган  тузатишлар пакети, ҳужжатлар жщнатмалари ва бошқа ташкилий-техникавий жиҳатлар мавжуд.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.