Ўзбекистон нефть-газ саноати ҳозирча олдинга силжий олмаяпти

Ўзбекистон нефть-газ саноати ҳозирча олдинга силжий олмаяпти

6 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Президенти  яратилган шароитларга қарамай, тизимли муаммолар барҳам топмаётгани, бошқа тармоқлар ривожига ҳам салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаб ўтди. Корхоналарни модернизация қилиш ишлари етарли эмаслиги, газ етказиб беришда йўқотиш кўплиги ҳамда узилишларга йўл қўйилаётганлиги кўрсатиб ўтилди.

Энергетика вазирлигига жорий йилда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига ёқилғи маҳсулотларини барқарор етказиб бериш учун табиий газ қазиб олишни 2019 йилгига нисбатан 4 миллиард куб метрдан зиёд кўпайтириш вазифаси қўйилди.
 
Нефть-газ соҳасини ислоҳ қилиш бўйича “лойиҳа офиси”га илғор халқаро консалтинг компанияларини жалб қилиш, корхоналарда раҳбар ходимларнинг маошини фаолият самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларига (KPI) боғлаш зарурлиги таъкидланди. Соҳадаги барча корхоналарда коррупцияга қарши курашиш бўйича “комплаенс назорат” тизими жорий этилиши белгиланди.
 
Аҳолининг суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасини барпо этиш ва модернизация қилиш бўйича 3 та лойиҳани якунлаш лозимлиги қайд этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.