Ўзбекистон паралимпиячилари коронавирус туфайли Италиядаги мусобақаларда қатнаша олмайди
27 февралдан 1 мартгача Линьяно-Саббьядоро (Италия) шаҳрида ўтказилиши керак бўлган нуфузли турнир бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия уюшмаси хабар беради.
Бу мусобақалар Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларида қатнашиш учун рейтинг очколарини таъминлаши керак эди.
BBC маълумотларига кўра, бир неча кун ичида коронавирус бошқа Европа мамлакатларига қараганда Италияга кўпроқ зарар етказган. Бу ерда 300 та касалланиш ҳолати ва 11 та ўлим қайд этилган.
Шу билан бирга, Токиодаги спорт тадбирлари ҳам коронавирус тарқалиши муносабати билан кейинга қолдирилиш таҳдиди остида. Халқаро Олимпия қўмитаси уч ойдан кейин Олимпиада-2020 ни ўтказиш ҳақида якуний қарор қабул қилди.
Бош саҳифадаги фотосурат: DW
Шарҳлар