Ўзбекистон Президенти ЕОИИ мамлакатларига мунтазам авиапарвозларни тиклашни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларига мунтазам авиация ва темир йўл қатновларини тиклашни таклиф қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.

«Эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиши, мамлакатларимизда ўтказилаётган аҳолини эмлаш ишларини инобатга олиб, мунтазам авиация ва темир йўл йўловчи қатновларини тиклаш пайти келди деб ўйлаймиз», – деди у жума куни видеоконференция режимида ўтказилган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида.

Ўзбекистон савдо тўсиқларини бартараф этиш бўйича ЕОИИ билан ўзаро фаол алоқа қилишга тайёр, дея қўшимча қилди республика президенти.
 
«Биз Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва аъзо давлатлар билан тўсиқларни бартараф этиш ва савдони тартибга солишнинг нотарифли чораларини янада яқинлаштириш масалаларида ўзаро фаол алоқа қилишга тайёрмиз», – дея қайд этди Шавкат Мирзиёев.

Фотосурат: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.