Ўзбекистон Президенти: “Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз”
Яхши кўрсаткичларга эришган туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари маошига 30 фоиз устама тайинланиб, аҳвол қониқарсиз бўлган ҳудудлар раҳбарларига жарима қўлланади. Бу ҳақда мамлакат Президенти томонидан ўтказилган йиғилишда маълум бўлди.
«Одамларимиз турмушини яхшилашга ҳаракат қилмаган раҳбар бир кун ҳам ишламайди», – дея таъкидлади давлат раҳбари.
“Қониқарсиз” ҳамда “ўрта” деб баҳоланган туман ва шаҳарларда инқирозга қарши бошқарув тизими жорий этилиши белгиланди. Яъни, уларга раҳбарлик қилиш истагини билдирган ҳар қандай талабгор ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиши мумкин. Халқ вакилларини ишонтира олган салоҳиятли кишилар бутун жамоаси билан туманга раҳбар этиб тайинланади.
«Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз», – деди Шавкат Мирзиёев.
Шарҳлар