Ўзбекистон Президенти: маҳаллий товарларга 15% нарх преференциялари тақдим этилади

Ўзбекистон Президенти: маҳаллий товарларга 15% нарх преференциялари тақдим этилади

Ҳозирда мамлакатимиз саноатида локализациялашган маҳсулот ҳажми атиги 4 фоизни ташкил этмоқда, – дея қайд этилади Президент матбуот хизматининг хабарида. Шу муносабат билан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир Президент қарори қабул қилинди. 

Унга мувофиқ, энди давлат харидларида юртимизда тайёрланган маҳсулотларга устуворлик берилиб, ишлаб чиқариш янада рағбатлантирилади. Жумладан, тендерда иккитадан кўп ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи мавжуд бўлганда, фақат уларнинг маҳсулоти қатнашади. Шунингдек, маҳаллий маҳсулотларга импорт товарларга нисбатан 15 фоизлик нарх преференцияси берилади. Бундан буён бюджет ҳисобидан амалга ошириладиган барча харидларда маҳаллий ҳокимият вакиллари бевосита иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев автомобиль саноатида импорт қилинаётган 1 минг 712 турдаги бутловчи қисмларни юртимизда ишлаб чиқариб, валюта харажатларини камида 150 миллион долларга камайтириш мумкинлигини кўрсатиб ўтди. Ушбу маҳсулотларни ўзлаштирувчи ҳудудий корхоналарни аниқлаб, уларда юқори қўшилган қиймат яратиш вазифаси қўйилди. Автомобиллар таннархини камайтириб, бозорда рақобатбардошлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.