Ўзбекистон президенти Сеул саммитида нутқ сўзлайди

Президент матбуот хизматининг раҳбари брифинг ўтказиб, унда журналистларга президентнинг яқин ҳафтадаги режалари ҳақида маълум қилди, деб ёзади “Sputnik Узбекистан” нашри.

30 май куни президент Сеулда видеоконференция форматида ўтказиладиган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” II халқаро саммитида нутқ сўзлайди.

Шунингдек давлат раҳбарининг режаларидан ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жой фондини қуриш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказиш ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев тугишли мутахассислар билан барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастурини амалга ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилади.

Келаётган ҳафтада мамлакат етакчиси узоқ ҳудудларда мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш тизимини тақдим этади. Шунингдек, Мирзиёев “Ўзагроҳимоя” акциядорлик жамияти тизимини ислоҳ қилишни режалаштирмоқда.

Фотосурат: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.