Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида юз берган низо натижасида 187 нафар ўзбекистонлик жабрланган
Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикалари чегарасида жойлашган Чашма қишлоғининг чашма булоғи олдида икки давлат фуқаролари ӯртасида катта жандал чиқиши оқибатида вужудга келган тошбӯрон натижасида 187 нафар ўзбекистонлик тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Улар Сўх марказий туман касалхонасига етказилган. Бу ҳақда Сўх туман маъмуриятининг матбуот хизмати хабар беради.
Улардан 15 киши санитария авиацияси кучлари билан Фарғона вилоят марказий касалхонасига жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 25 нафар жабрланган киши ҳақида хабар берганди. Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида низо булоқни биргаликда тозалаш чоғида содир бўлган. Номаълум сабабларга кўра, ўзаро жанжал чиқиб, одамлар бир-бирини тошбўрон қилган ва бинолар ёқилган.
Шарҳлар