Ўзбекистон Сурия лагерларидан аёллар ва болаларни қайтаришни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ҳукумати Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудида қийин вазиятда қолган аёллар ва болаларни ватанга қайтариш бўйича навбатдаги гуманитар акцияни ўтказишни режалаштирмоқд, деб ёзади Газета нашри Дунё АА га таянган ҳолда..
Ўзбекистон делегацияси Сурияга ташриф буюриб, ушбу мамлакатда қийин аҳволга тушиб қолган республика фуқаролари, аёллар ва болаларни мамлакатга қайтариш бўйича навбатдаги акциянинг ташкилий масалаларини ўрганган.
Ҳозирги вақтда Араб Республикасида Ўзбекистон делегацияси иштирокида акциянинг ташкилий масалалари ишлаб чиқилмоқда.
«Фуқароларимизни Ватанга қайтариш Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг бевосита мажбуриятидир. Ушбу мақсаддаги чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида фақат инсонпарварлик тамойилларига таянилади», — дейилади хабарда.
Ўтган йили Ўзбекистон Суриядан 220 нафар аёл ва болаларни олиб келганди, сўнгра ушбу фуқаролар уларни реабилитация қилишга қаратилган дастурда қатнашган эдилар.
Бош саҳифадаги фотосурат: AFP
Шарҳлар