Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг янги матбуот котибидан шов-шувли хабар

Тарихдаги биринчи Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги Ўзбекистон-АҚШ мулоқоти июнь ойи охирида бошланади. Бу ҳақда ўзининг илк брифингида ТИВнинг матбуот котиби, вазир маслаҳатчиси Юсуп Кабулжанов маълум қилди.


Суратда Юсуп Кабулжанов. Фотосурат: Ўзбекистон ТИВ/Telegram 
 
Бундан олдин барча дипломатик манбалар ушбу тадбир йил охирида бўлиши ҳақида хабар берганди. 22 апрель куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ТИВ вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг сўнгги суҳбати чоғида Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги Ўзбекистон-АҚШ мулоқотининг муддати “йил якуни” сифатида белгиланганди.
 
Қобулдаги манбаларнинг фикрича, ўзбек дипломатининг ушбу баёнотини Американинг афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзоданинг америкаликлар мамлакатдан чиқиб кетадиган муддатни яқинроққа суриш нияти билан ҳам солиштириш мумкин. Энди эса сентябрь эмас, июнь ойи кўрсатиляпти. Америкаликлар шошяпти, аммо уларга минтақада кимнингдир конкрет кўмаги керак. Бу шошилинч равишда ярим йил олдинга сурилган Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги Ўзбекистон-АҚШ мулоқоти чоғида муҳокама қилиниши шубҳасиз.
 
“Ўзбекистон афғон ярашиш жараёнида қандай шаклда иштирок этиши мумкин” деган савол 2018 йил май ойидан буён янграмоқда. Ўшанда Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи давомида томонлар “Ўзбекистон – АҚШ: янги стратегик ҳамкорлик босқичининг бошланиши” баёнотини имзолаганди.
 
2020 йил ноябрь ойида Вашингтонда ҳамкорликдаги баёнот қабул қилинди: икки мамлакат  ҳукуматлари алоқалар қорматини Стратегик ҳамкорлик мулоқоти даражасигача оширишга қарор қилди.
 
Куни кеча Ўзбекистон мудофаа вазирлиги “ўзбек аскарлари бегона ҳудудларга жойлаштирилмаслиги” ҳақида баёнот берди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.