Ўзбекистон ТИВ: ўзбекистонликларга давлат чегарасини кесиб ўтиш тақиқланмаган
Махсус республика комиссияси томонидан қабул қилинган коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича вақтинчалик чеклов чоралари муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагиларни қайд этади: ҳозирда хорижда бўлган Ўзбекистон фуқароларига Ватанига қайтаиш учун давлат чегарасини кесиб ўтиш тақиқланмайди. Ўзбекистон ҳудудига кириш бўйича чекловлар, энг аввало, бошқа давлат фуқароларига тааллуқли.
Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқаролари учун жорий этилган давлат ташқарисига чиқиш бўйича вақтинчалик тақиқ олдинроқ мамлакатимизга келган ва айни пайтда шу ерда бўлган чет эл фуқароларига тааллуқли эмас.
Улашиш:
Шарҳлар