Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси импортини оширмоқда
Тожикистон Республикасидан қабул қилинаётган импорт амалиётининг кескин камайиши (Тожикистон гидроэлектр станциялари сув омборларидаги сув сатҳини камайиши оқибатида) сабабли электр таъминоти тизимига 0,8-1,0 фоиз миқдорида чекловлар киритилмоқда. Бу ҳақда ЎзА “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ га таянган ҳолда хабар беради.
Идора маълумотларига кўра, масалани ижобий ҳал этиш мақсадида Туркманистондан электр энергияси импорти ҳажмини бирмунча ошириш юзасидан музокаралар олиб борилган. Хусусан, 27 июль куни соат 01:35 вақти билан Туркманистондан электр энергияси импорт ҳажми оширилган. Ҳозирча 500 кВли Қоракўл–Сердар ҳаво электр тармоқлари орқали Ўзбекистонга 80 МВт қувват етказиб берилмоқда.
«Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 25-26 июль кунлари мамлакат энергетика тизимида истеъмолни чеклаш ҳолатлари кузатилмаган.
Шарҳлар