«Ўзбекистон улуғворлиги» – Луврда

Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби, вазир маслаҳатчиси Юсуп Кабулжанов: 2022 йил кузида Париждаги Лувр музейида Ўзбекистон кўргазмаси ўтказилади. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Европа ва ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Франция ташқи савдо ва иқтисодий ривожланиш вазири Франк Ристер суҳбатида келишувга эришилди.
 
Кўргазма “Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида” деб номланади, у икки мамлакат маданий ҳаётидаги ёрқин воқеага айланади.
 
Франция делегацияси Тошкентга Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Франция ҳукумалараро комиссиясининг 8-йиғилишида иштирок этиш учун ташриф буюрди.  Учрашувда эришилган келишувларнинг амалга ошиш жараёни кўриб чиқилди, 2021-2022 йилларга Ўзбекистон ва Франция ташки қишлар вазирликлари ўртасидаги Ҳамкорлик дастури имзоланди.

Фотосурат: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.