Ўзбекистон ва ОТБ 500 млн долларлик қарз келишувини имзолади
12 декабрь куни Молия вазирлигида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда ОТБ томонидан 300 млн долларлик ҳамда ФТА томонидан 50 млн евролик қарз келишувлари имзоланди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
«Иқтисодий бошқарувни яхшилаш, 2 кичик дастури» – «Economic Management Improvement Program, Subprogram 2» (EMIP) дастури 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш стратегияси асосида Ўзбекистон Республикасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган.
Шунингдек учрашув давомида ОТБнинг умумий қиймати 200 млн доллар бўлган ҳамда республикамизда ипотека бозорини ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистонда ипотека бозори секторини ривожлантириш дастури” лойиҳасининг қарз келишувлари имзоланди.
Лойиҳа мамлакатнинг уй-жой секторини ривожлантиришга, ипотека бўйича кредитлаш механизмларини такомиллаштиришга ва ипотека кредитларининг бозор тамойиллари асосида барча тоифадаги аҳоли учун очиқлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Шарҳлар