Ўзбекистонда автомобилга эгалик қилганлик учун йиғим жорий этиш таклиф қилинмоқда
Ўзбекистонда автомобилга эгалик қилганлик учун иккита йиғим турини жорий қилишни таклиф этишди, дея хабар беради Sputnik.
Йиғимлардан бири автомобилга ёнилғи қуйиш ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизель ёнилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ якуний истеъмолчиларга сотилганида унидирилади ва ҳудудий йўлларни ривожлантиришга йўналтирилади.
Бу йиғимни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари томонидан жорий этилиши мумкин. Ушбу йиғим миқдори ёнилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаслиги керак. У бензин, дизель ёнилғиси, сиқилган ва суюлтирилган газнинг чакана қиймати нархига қўшилади.
Иккинчи йиғим – автотранспорт воситасига эгалик қилганлик учун йиллик йиғим, унинг миқдори двигателнинг қувватидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Йиллик ийғим жорий этиш учун мажбурий эмаслиги қайд этилади.
Ҳар йили 1 февралга қадар ҳар бир туман, шаҳардаги даромадлар даражасини ҳисобга олган ҳолда, автотранспортга эгалик қилганлик учун йиғим миқдори ишлаб чиқилади. Молиявий органлар билан мувофиқлаштирилганидан сўнг ва йиғимни жорий этишдан олдин у маъмурий-ҳудудий бирлик аҳолиси эътиборига расмий сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали муҳокамага чиқарилади.
Шарҳлар