Ўзбекистонда бизнесни илк бор бошлаётган хорижий тадбиркорлар учун Startup визалар пайдо бўлади

Ўзбекистонда бизнесни илк бор бошлаётган хорижий тадбиркорлар учун Startup визалар пайдо бўлади

Инновацион ривожланиш вазирлиги “Стартаплар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокамага олиб чиқди. Лойиҳага кўра, стартапларни молиялаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар доирасида Startup Visa дастурини ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Бу Ўзбектистонда ўз бизнесини илк бор бошлаётган хорижий тадбиркорлар ҳамда стартаплар ўртасидаги тегишли келишув доирасида хорижий стартаплар ва ёлланган менторлар учун икки йил муддатга мўлжалланган иш (бизнес) визасининг тури бўлади.

Хорижий экспертларнинг сўрови бўйича виза уларнинг оила аъзоларига (турмуш ўртоқлари / шериклари ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари) берилиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.