Ўзбекистонда бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази фаолият кўрсатади
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази яратилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг қарорида сўз боради.
Марказ “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхоналарининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
– мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш;
– ижарага берилган давлат мулки объектларини ва уларни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;
– ижарага берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
– давлат муассасалари (корхоналари)га оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш;
Марказнинг бошқарув ходимлари чекланган сони 309 нафарни ташкил этади.
Марказ ва ҳудудий бошқармалар ходимлари ўз ваколатлари доирасида бўш турган объектларга тўсқинликсиз киради ва кўздан кечиради. Бунда, хусусий мулк объектларига кириш ва уларни кўздан кечириш Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.
Шарҳлар