Ўзбекистонда дайди итлар учун махсус стикерпак яратилди

Minim агентлиги дайди ҳайвонлар  учун “Ҳаёт” бошпанаси билан ҳамкорликда стикерпак яратди. Стикерпакка жойлаштирилган итларни исталган киши боқиб олиши мумкин. бунинг учун бошпанага қўнғироқ қилиш ва келишнинг ўзи етарли, кейин жониворга уйга олиб кетиш мумкин. Пакдаги охирги стикер – бу жониворлар учун бошпана контактлари.


 
Стикерпак мунтазам равишда янгиланиб туради: агар ит олиб кетилса, унинг ўрнига пакда бошқаси пайдо бўлади.
 
Лойиҳа мақсади – жамоатчиликни Ўзбекистонда дайди ҳайвонлар муаммосига қаратиш ва уларни бошпана билан таъминлашдан иборат. “Ҳаёт” бошпанасидаги жониворларнинг 75% дан ортиғи олдин уй ҳавони бўлган: улардан хўжайинлари шунчаки воз кечган.

29-30 май кунлари Тошкентда вақтинчалик бошпанасиз ҳайвонлар учун бошпаналарни қўллаб-қувватлашга бағишланган фестиваль ўтказилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.