Ўзбекистонда контрафакт пойабзал маҳсулотларига қарши махсус стикер ёрдамида курашишмоқчи

Ўзбекистонда янги пойабзал етказиб берилганида махсус стикердан фойдаланилади, у маҳсулот сифатини аниқлаш ва контрафактдан халос бўлиш имконини беради. Бу ҳақда Sputnik нашри “Ўзчармсаноат” уюшмасининг матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.
 
Айни пайтда CRPT Turon компанияси тизимни ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. Жорий этиладиган ASL BELGISI тизими контрафакт маҳсулотлар миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Бунинг устига ҳар бир штрих-код маҳсулот сифатини ва асллигини аниқлашга қаратилади.

Маҳсулотнинг рақамли штрих-коди харидорга маҳсулотнинг асллигини кузатиш, ҳамда ишлаб чиқарувчи мамлакат, материал таркиби ва товарнинг яроқлилик муддати ҳақида маълумот беради.

Тизим тадбиркорларга кўпроқ маҳсулотнинг сифатига эътибор қаратиш имконини беради ва уларга ўз брендини ҳимоя қилишга ёрдам бериши керак. Бундан ташқари, республикага таниқли брендларнинг контрафакт маҳсулотлари олиб кирилишининг назоратини кучайтириш режалаштирилмоқда.  Шу тарзда соғлом рақобат муҳити шакллантирилади, бу сифатли маҳсулот миқдорининг ошишига олиб келади.
 
Бундан олдин ҳуқуқшунос Мадина Турсунова контрафакт маҳсулотга қарши курашишда қонунчиликдаги муаммоларни таҳлил қилганди. У мамлакатда контрафакт маҳсулот билан курашувчи органлар сони кўплиги, аммо шунга қарамасдан бозорда контрафакт маҳсулот камаймаётгани ҳақида ёзганди.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.