Ўзбекистонда коронавирус бўйича охирги янгиликлар

Ўзбекистонда коронавирус бўйича охирги янгиликлар

Коронавирус бўйича охирги янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
 
Ташрифлар ва ўйинлар бекор қилинди
 
Ўзбекистон ҳукумати энергетика сектори делегациясининг  март ойи охирига режалаштирилган Душанбега ташрифи кейинга қолдирилди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, ушбу учрашувда томонлар Зарафшон дарёсида ГЭС қурилиши ва ундан фойдаланишда улушли иштирок тартиби ва шартлари тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув лойиҳасини муҳокама қилишни давом эттиришни режалаштирилганди..

Бундан ташқари, 31 март кунига белгиланган Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ҳам бекор қилинди. Ўзбекистон футбол уюшмаси  коронавирус таҳдиди туфайли учрашувни бекор қилишга қарор қилди. 

Хитойлик шифокорлар

Ўзбекистонда бошланаётган коронавирусли инфекция эпидемиясига қарши курашиш учун таклиф қилинган хитойлик малакали шифокорларнинг келиши кутилмоқда. Улар иккита чартер рейси билан етиб келиши керак. Улар айнан қачон келиши номаълум.

Статистика

5661 нафар фуқаро уй карантинида сақланмоқда. Улар касалланган беморлар билан бевосита контакт қилмаган, аммо ҳозир тиббий муассасаларда карантинда бўлган шахслар билан алоқада бўлган, дейди соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов.
 
Шунингдек, коронавирус бўйича статистикани бизнинг телеграм-каналда кузатиб боришингиз мумкин.

Тошкент билан транспорт рейслари тўхтайди
 
Ижтимоий тармоқларда тез орада Тошкентдан йўл оладиган барча транспорт рейслари ёпилиши ҳақида маълумот тарқалди. Ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз, – дейилади Транспорт вазирлигининг расмий телеграм-каналидаги хабарда.

Иссиқ сув бўлади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Тошиссиқлик қуввати”га таянган ҳолда яқин кунларда иситиш тизими ва иссиқ сув ўчирилиши режалаштирилмаётганини маълум қилади

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.