Ўзбекистонда коронавирус етиб бормаган вилоят қолмади

Ўзбекистонда коронавирус етиб бормаган вилоят қолмади

«Ҳар қандай ҳудуд фуқаролари уларда инфекцияни юқтирганлар йўқ деб ўйламасликлари керак. Касалланганлар мамлакатнинг барча вилоятларида аниқланди. Бу касаллик барча ҳудудларга тарқалиши мумкинлиги яққол бўлиб қолди», – дейди мамлакатнинг бош санитар инспектори Нурмат Отабеков.
 
«Биз Тошкентдан ташқари коронавирусга чалинган беморлар 8 та вилоятнинг юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётгани ҳақидаги маълумотни тақдим этдик. бу беморлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда доимий истиқомат қилувчи фуқаролар ҳисобланади. Улар тиббий кузатув остига олинган бўлиб, тегишли тиббий муолажадан ўтмоқда», – дея қайд этади Отабеков.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.