Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитой вакцинасини Jurabek Laboratories компанияси ишлаб чиқаради

Ўзбекистон коронавирусга қарши Хитой вакцинасининг ҳаммуаллифига айланди. Вакцина ZF-UZ-VAC 2001 номи остида ишлаб чиқарилади, деб ёзади ЎзА.
 
«Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси томонидан мазкур вакцинани Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш мақсадида мамлакатимизда фаолият юритаётган бир қатор фармацевтика корхоналари фаолияти ўрганилди, лаборатория ҳамда техник ва ишлаб чиқариш қувватларини инобатга олиб, “Jurabek Laboratories” МЧЖ ҚК танланди», – дейилади хабарда.
 
ZF-UZ-VAC 2001” вакцинасидан 1 миллион доза харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолисини ихтиёрий равишда оммавий эмлаш тадбирларига йўналтириш масалаласини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига муҳокамага киритиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.
 
Маълумот учун:

 Jurabek Laboratories компаниясининг устав жамғармаси 1,3 млн cумни ташкил қилади. Асосий фаолият тури – фармацевтика препаратларини ишлаб чиқариш.


 
2020 йил 6 октябрда Ўзбекистон ССВ Jurabek Laboratories қўшма корхонаси билан 11,9 млрд сўмлик 39 минг қути вирусга қарши “Ремдесса” (ремдесивир) препаратини еткзиб бериш тўғрисида шартнома тузганди.
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.