Тадбирда Бандлик ва меҳнат алоқалар вазирлиги, Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш Ассоциацияси (WorldSkills Uzbekistan), Касбий маҳоратни ривожлантириш агентлиги (WorldSkills Россия), Россия Федерациясининг Элчихонаси, БМТТД ва бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этишди.
Ушбу ташаббусда мамлакатимиз учун касбий тайёргарликнинг инновацион тизимини яратишда ва WorldSkills стандартларига мувофиқ талабаларнинг ваколатларини мустақил баҳолашда бевосита иштирок етадиган WorldSkills Uzbekistan экспертлар ҳамжамиятини ташкил этиш, сўнгра (Skills паспортлар) маҳоратлар паспортларини топшириш кўзда тутилган. Ушбу таълим аҳамияти Касбий маҳоратни ривожлантириш агентлигининг (WorldSkills Россия) Бош директори Р.Уразов томонидан алоҳида эътироф этилди: “Замонавий технологиялар иш ўринлари яратибгина қолмасдан, афсуски уларни қисқартиришади, мураккаброқ маҳоратга эга бўлган малакали ишчилар талаб қилинмоқда".
Тренинглар доирасида иштирокчилар қуйидаги 14 йўналишда ўқув-машғулотларида қатнашдилар:Вазирнинг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов таъкидлаганидек: "Ўтган тренинглар - бу касбий тайёргарликнинг дастурларини яратиш ва амалга тадбиқ қилишни назарда тутган экспертлар ҳамжамиятини ташкил этиш, ҳамда "Ишга Марҳамат" Мономаркази негизида WorldSkills стандартларига асосан Малакаларни Баҳолаш Маркази (МБМ) ва Касб-ҳунарга Ўқитиш Марказини (КЎМ) яратиш орқали маҳоратларни мустақил баҳолаш тизимини яратишда биричи қадамдир".
|
|
Тадбирда тренингларда қатнашиб, баҳолашдан энг юқори кўрсаткичлар билан муваффақиятли ўтган иштирокчиларга WorldSkills Uzbekistan эксперти мақомини берадиган сертификатларни топшириш маросими ўтказилди.
Мазкур ташаббус Россия Федерацияси томонидан молиялаштирилаётган БМТТД ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш" қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: