Ўзбекистонда одам савдосига қарши марафон-акция ўтказилмоқда
30 июндан 30 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси вилоятларида «Istiqbolli Avlod» Республика ижтимоий-ахборот маркази ташкилотининг бўлимларида “Одам савдосига қарши 30 кун шерикликда” марафон акцияси ўтказилмоқда.
Акциянинг мақсади жамоатчилик эътиборини одам савдоси муаммосига жалб этиш ва бу ёвузликни фақат ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар билан енгиш мумкин деган ғояни оммалаштиришдан иборат. Марафон-акция «Istiqbolli Avlod» РИАМ томонидан Одам савдосига қарши курашиш бўйича миллий комиссия билан ҳамкорликда ташкил қилинди.
Акцияни Марказий Осиё Халқаро миграция ташкилоти (МО ХМТ)нинг координацион офиси томонидан амалга оширилаётган USAIDнинг “Одам савдосига қарши курашиш” минтақавий лойиҳаси томонидан қўлланмоқда ва молиялаштирилмоқда.
БМТнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили 4 млн.га яқин киши одам савдосининг қурбонига айланади. Ушбу муаммонинг кўламига қарамасдан жамиятнинг у ҳақдаги хабардорлиги паст даражада қолмоқда.
30 кун давомида марафон-акция онлайн ва офлайн режимда ўтказилади, унда одам савдосига қарши курашиш ҳақида огоҳлантириш нуқтаи назаридан ҳикоя қилинади.
Марафон 1 июль куни Қорақалпоғистонда бошланди, 30 июль куни эса Тошкентда якунланади. «Istiqbolli Avlod» РИАМ бўлимлари фаолият кўрсатадиган вилоятлардан ҳар бири уч кун давомида марафоннинг диққат-эътиборида бўлади. Акция давомидаги тадбирлар юристларнинг кўчма консультацион пунктлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ҳокимликлар, маҳалла қўмиталари вакиллари иштирокида одам савдосига қарши курашиш бўйича шериклар билан давра суҳбатлари, онлайн-форумлар. Ижтимоий тармоқларда фаол ёшлар ва волонтёрлар томонидан тайёрланган шу мавзудаги видеороликлар жойлаштирилади ҳамда ёшлар учун онлайн-викториналар ташкил этилади.
Шарҳлар