Ўзбекистонда Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати коронавирус туфайли бекор қилинди
Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Ўзбекистонда бўтиши керак бўлган Осиё чемпионатини бекор қилди.
Бундан олдин 16-25 апрель кунларига режалаштирилган тадбир Қозоғистондан Тошкентга кўчирилганди.
«Коронавируснинг глобал тарқалиши ва кўпгина дунё мамлакатларида сафарларга қўйилаётган чекловлар муносабати билан маҳаллий ташқилий қўмита 16-25 апрель кунлари Тошкентда ўтиши керак бўлган Осиё чемпионатини ноаниқ муддатга қолдирди», – дейилади федерация сайтининг хабарида.
Улашиш:
Шарҳлар