Ўзбекистонда олий ўқув юртларининг талабалари орасида йилда бир марта кимё ва биология бўйича олимпиада ўтказилади
2021 йилдан ҳар 2 йилда бир маротаба ОТМлар талабалари орасида кимё ва биология фанлари бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадалари ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати Президент қарорига таянган ҳолда хабар беради.
Олимпиада ғолибларига бир марталик мукофот берилади ва улар тегишли мутахассисликлар бўйича ОТМлар магистратурасига давлат гранти асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.
ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинади.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча ОТМлар мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – ОТМ) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни ОТМнинг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилади. ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур ОТМнинг магистратурасига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
ОТМларнинг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурага ОТМнинг кенгаши қарори асосида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри квота доирасида қабул қилиш тартиби жорий қилинади.
Шарҳлар