Ўзбекистонда парламент текшируви механизми жорий этилади
Қонун ҳужжатларига қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари такомиллаштирилишига оид тузатишлар киритилди. Уларга кўра, янги механизм – парламент текшируви жорий этилади. Бу ҳақда Norma.uz хабар беради.
Парламент текшируви жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан парламент текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади (қўшма қарор қабул қилиниши ҳам мумкин) ҳамда уларнинг вакилларидан иборат Комиссия тузилади. У давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга, давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга, уларни тушунтириш бериш учун таклиф этишга ҳақли.
Шунингдек у парламентнинг тегишли палатасини бажарилган ишлар тўғрисида белгиланган муддатда хабардор қилади.
Шарҳлар