Ўзбекистонда Қозоғистон элчихонаси қандай қурилганди

2019 йил январь ойида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаевни талон-тарожликларда гумон қилишганди. 2018 йилда коррупцияга қарши курашиш хизмати талон-тарожликлар Ўзбекистон ҳудудида Қозоғистон элчихонасини қуриш даврида сохта далолатномалар орқали амалга оширилган бўлиши мумкин. Собиқ элчининг озодлиги  икки йилга чекланди.

Protenge лойиҳаси 90 варақлик суд ишини ўрганди ва элчихона қандай қурилгани ҳақида гапириб берди. Қурилиш 2010 йилда бошланган, ўшанда “TОО Detplastkz” билан 2 млрд 752 млн тенгелик шартнома имзоланганди.
 
2012 йил апрелига келиб, бино каркаси пайдо бўлди. Элчихонани дабдаба билан 2013 йилда мамлакатлар президентлари Ислом Каримов ва Нурсултан Назарбаевлар очишди, аммо қурилиш ҳали якунланмаган эди. Тез орада қурилиш 2015 йил декабрь ойигача тўхтаб қолди. 2016 йилда элчихона қурилиши устувор инвестициялар рўйхатига киритилди – ўшанда унга 857 млн.дан ортиқ тенге ажратилди.

2016 йил ёзида қурилишга Қозоғистон ТИВнинг собиқ масъул котиби Анарбек Карашев келди: у техник назорат бўйича фирмани ёллади. Компания “TОО Detplastkz” ҳеч қандай ишларни ўтказмаганини, фақат бюджет маблағларидан ўз қарзларини узиб келганини аниқлади. 2017 йилда пудратчи судга берилди ва у билан шартнома узилди.

Энди Дипломатик шаҳарчани қуриш дирекцияси янги пудратчига айланди. Бироқ унда кадрлар ва техника билан муаммолар бор эди. 2017 йил сентябрь ойида субпудратчи –  Santexmontajqurilish МЧЖни ёллашади.

«Судда янграган тергов версияси бўйича Нурекенов (Дипломатик шаҳарчани қуриш дирекциясининг раҳбари) судпудратчи ташкилот директори билан гаплашиб, улар бажарилган ишлар бўйича қалбаки далолатномаларни тузишига ҳамда ишлар ва ускуналар қийматини ошириб кўрсатишига келишиб олади», – дея қайд этади Protenge.

2017 йил декабрь ойи охиригача келиб, бино 95% га тайёр эди. Бироқ техник назорат жуда кўп миқдорда номувофиқликларни аниқлади. Маълум бўлишича, ишларнинг нархлари бир неча баравар ошириб кўрсатилган, далолатномаларга аввал пудратчи томонидан бажарилган ишларнинг нархлари киритилган.

«2018 йил январь ойида бош пудратчи Нурекеновда субпудратчи Гаспарян билан муаммолар бошланади. У яширин ва қўшимча ишлар бўйича ҳужжатларни тақдим этмаётганди. Аммо май ойига келиб, нимадир юз беради ва элчихонани барибир ҳужжатлар бўйича қабул қилишади. Бунда тергов версиясига кўра, далолатнома бажарилган ишлар ҳажмини текширмасдан имзоланган», – дея қайд этади Protenge.

Субпудратчи ҳақида нималар маълум

Юридик шахслар реестридаги маълумотларга кўра, Santexmontajqurilish МЧЖ 2002 йилда Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтказилган. Асосий фаолият тури – электротехника ва монтаж ишлари.

Устав жамғармаси – 752 млн сўмдан ошади. Раҳбари – Гаспарян Александр Сергеевич.


 
Фотосурат: aloqada.com

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.