Ўзбекистонда қурол сақлаш ва олиб юришга рухсат берилиши мумкин
Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида «Қурол тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси умумуй муҳокамага ҳавола этилган. Бу ҳақда Спутник нашри хабар беради.
Лойиҳа Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган бўлиб, унга кўра 9 та субъект қурол ва ўқ-дорилар сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади, булар:
· ҳарбий қисмлар, махсус органлар ва бўлинмалар;
· алоҳида хизмат вазифаларига эга юридик шахслар;
· қурол ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахслар;
· қурол сотиш билан шуғулланувчи юридик шахслар;
· овчилик ва ўқ отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар;
· қуролни коллекция қилиш ёки кўргазмага қўйиш билан шуғулланувчи юридик шахслар;
· Ўзбекистон фуқаролари;
· чет эл фуқаролари;
· мамлакатда доимий яшайдиган, фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Ҳарбий қисмлар ва махсус хизматлардан ташқари ҳамма сотиб олинаётган қурол рўйхатдан ўтказилиши керак. Рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳукумат томонидан белгиланади.
Фуқаролик ва хизмат қуролларини ҳаёти, соғлиғи ёки шахсий мулкини ҳимоя қилиш учун; мудофаага зарурат бўлганида ёки ўта зарур пайтда; қўллашдан аввал аниқ айтилган огоҳлантириш шартлари билан қўллаш мумкин бўлади.
Ушбу ҳужжат лойиҳаси 2017 йил 15 августга қадар муҳокама қилинади. 2017 йил 1 сентябрда Қонун лойиҳаси ва тегишли материаллар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Шарҳлар