Ўзбекистонда сифатсиз ва қалбаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва олиб кириш ҳақида ахборот тизими пайдо бўлади

Ўзбекистонда сифатсиз ва қалбаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва олиб кириш ҳақида ахборот тизими пайдо бўлади

“Ўзстандарт” агентлигига икки ой муддатда сифатсиз, сертификатланмаган ва қалбаки, шу жумладан, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида (ЕОИИ) хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимларига киритилган, ЕИ ва ЕОИИ мамлакатларига олиб кириш тақиқланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганлиги ва олиб кирилаётганлиги тўғрисидаги ахборот тизимини жорий этиш топширилди. Бу ҳақда Президент қарорида сўз боради.

Шунингдек Агентлик Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 январдан хорижий мамлакатларда хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимига киритилган маҳсулотларни “эркин муомалага чиқариш учун” божхона режимига расмийлаштиришга тақиқ киритади.
 
2021 йил 1 январга қадар халқаро, минтақалараро ва хорижий стандартларни уларнинг асл тилидаги маҳсулотга талабларни ўзгартирмасдан худди шундай кўринишда қабул қилиш орқали, 1995 йилгача тасдиқланган 5 236 та стандартлар “тартибга солувчи гильотина” усулида бекор қилинишини таъминлайди.

Мавзу бўйича кўринг:

Йилига Ўзбекистон аҳолиси сони бошига 10 та контрабанда сигарет тўғри келади. Божхонада улардан фақат биттаси аниқланади

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.