Люксембургнинг Luxaviation компанияси Ўзбекистонда авиакомпания ташкил қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Podrobno.uz  бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга таянган ҳолда хабар беради.

«Люксембургнинг Luxaviation компанияси Ўзбекистонда вертолёт компаниясини очиш ниятида. Бизга ўз самолётлари (10-15 та самолётдан иборат парк) билан келишга тайёр бўлган яна бир нечта компания бор. Асосийси ташкил қилинадиган авиаташувчи Ўзбекистон резиденти бўлиши керак. Агар у бизнинг резидент бўлса, унда солиқларни бу ерда тўлайди ва иш ўринларини яратади. Шу боис биз чет эл компанияларини жалб этишга қизиқяпмиз», – дейди Абдуҳакимов.