Ўзбекистонда янги Солиқ кодекси қабул қилинди: у ҳақда нималарни билиш керак

Ўзбекистонда янги Солиқ кодекси қабул қилинди: у ҳақда нималарни билиш керак

Ўзбекистон Президенти 30 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. 2020 йил 1 январдан бошлаб янги Солиқ кодекси кучга кирди, дея хабар беради Norma.uz.
 
Шу билан бирга янги СКнинг айрим нормалари қўшимча шартлар билан амалга киритилмоқда:

биринчидан, эски таҳрирдаги СКда кўзда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар 2020 йил 1 апрелгача амал қилади;
 
2020 йил 1 январгача қабул қилинган солиқ қонунчилиги, шу жумладан Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан кўзда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.

Ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови ва белгиланган солиқ ўрнига белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ айланмадан солиқ ва жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ жорий этилгани боис, уларни тўловчиларга мос равишда олдин қонунчилик томонидан тақдим этилган имтиёзлар ва ҳисоблаш хусусиятлари сақланиб қолади;

иккинчидан, ҳисобга олиб қўйиладиган солиқ суммасининг ҳисобланган солиқ суммасидан ошиши натижасида ҳосил бўладиган ҚҚС суммасини қоплаш 2020 йил 1 июлдан амалга оширилади;

учинчидан, қонуннинг вақт бўйича қуйидаги қоидалари қўлланади:

·         Янги кодексда кўзда тутилган маҳсулотни бўлиш ҳақидаги келишув доирасидаги фаолиятни солиққа тортишнинг ўзига хос хусусиятлари  2020 йил 1 январдан кейин тузиладиган келишувларга нисбатан қўлланади;
·         Халқаро ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан 2020 йил 1 июлгача маъқулланган лойиҳалар доирасида Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари бўйича халқаро ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан тақдим этилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан харид қилинадиган товарлар (хизматлар)ни сотиш бўйича айланма ҚҚС ва акциз солиғига тортилмайди;
·         2022 йил 1 январга қадар бўлган даврда солиқ органлари бизнес-омбудсманни солиқ аудитини тайинлаш ҳақида хабардор қилиши керак;
·         Солиқ тўловчи 2020 йил 1 январгача ҳосил бўлган зарарни, ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейин келадиган келаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган даврга кўчиришга ҳақли. Ҳар бир кейинги солиқ даврида ҳисобга олинадиган, кўчириладиган зарарнинг умумий суммаси жорий солиқ даври солиқ базасининг 50% дан ошиши мумкин эмас;

2023 йил 1 январгача хорижий компаниядаги иштирок улуши 50% дан кўп бўлган, кўрсатилган санадан кейин эса 25% дан ортиқ бўлган юридик ёки жисмоний шахс хорижий компаниянинг назорат қилувчи шахси деб тан олинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.