Ўзбекистонда жамоатчилик соғлиғини сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар бўйича марказ очилди

Бугун Ўзбекистон ҳукумати Соғлиқни сақлаш вазирлиги (СВВ)нинг янги бўлинмаси – Жамоатчилик соғлиғини сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар бўйича тезкор марказни (ЖСССФВТМ) очди. Ушбу марказнинг очилиши АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича марказлари (CDC) ҳамда иккита халқаро ҳамкор – Integral Global Health (IGH) ва Тадқиқотлар ва ишланмалар фуқаролик жамғармаси (CRDF) томонидан қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда  Anhor.uz нашрига АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар беради.
 
Марказ ССВнинг аҳоли соғлиғига хатарларнинг ҳамда жамоатчилик соғлиғи соҳасидаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга жавоб бериш бўйича салоҳиятини мустаҳкамлаш устида ишлайди. Шунингдек, янги бўлинма ССВга ва бошқа давлат муассасаларига жамоатчилик соғлиғи соҳасидаги фавқулодда вазиятлар пайтида коммуникация, ахборотни бошқариш, мобилизация, бошқа ҳамкорлар билан мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни яхшилашга ёрдам беради.
 
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниэл Розенблюм 16 июнь куни яқинда ташкил қилинган бўлинманинг расмий очилиш маросимида бўлди. 

«Жамоатчилик соғлиғи соҳасида фавқулодда вазиятлар бўйича тезкор марказнинг ташкил қилиниши Ўзбекистоннинг ўз фуқаролари соғлиғини ва ҳаётини ҳимоя қилиш ишига содиқлиги борасидаги катта ютуқ ва далил ҳисобланади. Марказнинг ишга тушишини қўллаб-қувватлаш ва, охир-оқибатда, мамлакатга жамоатчилик соғлиғини сақлаш борасидаги инқирозларга жавоб бериш ва уларга тайёр туришда янада самаралироқ бўлишга ёрдам бериш биз учун катта шараф», – дейди элчи.

CDC ва Ўзбекистон санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик соғлиғи хизмати марказни ташкил қилиш бўйича фаолиятни 2020 йилда бошлаган эди. Экспертлар гуруҳи миллий қонунчилик базасини ишлаб чиқди, марказни ташкил қилиш доирасида кўп томонлама ҳамкорлик учун йўл харитасини тузди ва марказни бошқариш учун миллий мутахассисларни ўқитди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.