Ўзбекистонда зиёратчиларга хизмат кўрсатадиган алоҳида авиакомпания ташкил қилинади
Ўзбекистонда янги «Hidaya Airlines» авиакомпанияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ва Саудия Арабистонининг “Hidaya Global Groups” компанияси билан ҳамкорликда ташкил қилинади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси ва бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди, деб ёзади centralasia.media.
Янги авиакомпания кичик ҳаж – Умра зиёратчилари учун Ўзбекистон ва Саудия Арабистони орасида тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади, шунингдек Ўзбекистон орқали парвоз қиладиган Индонезия, Ҳиндистон, Малайзия ва Бангладешлик зиёратчилар учун «Умра +»га рейсларни таъминлайди.
Улашиш:
Шарҳлар