Ўзбекистондаги Россия олий ўқув юртлари филиалларининг сони ошиши мумкин
Ўзбекистонда Россия яна бир нечта ОЎЮнинг филиалларини очиш режалаштирилмоқда. Бу шахсан Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси. Бу ҳақда РФ ТИВ в.б. Сергей Лавров Тошкентдаги Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг филиали талабалари билан учрашувда маълум қилди, деб ёзади REGNUM.
«Айни пайтда Ўзбекистонда 8 та Россия ОЎЮнинг филиали фаолият кўрсатмоқда. Президент Мирзиёев билан учрашувда менга республикада яна бир нечта Россия ОЎЮнинг филиали очилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилишди», деди Лавров.
Эслатиб ўтамиз, охирги йил ичида республикада олтита Россия ОЎЮнинг филиали очилди. Хусусан, 2019 йилда Ўзбекистонда «МИСиС» университетининг филиали, ММФИ ядро университетининг филиали, МДХМИ филиали, Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг филиали, Менделеев номидаги кимё-технология университетининг филиали ҳамда МЭИ филиали очилди.
Малика Мусаева
Шарҳлар