«Лукойл» Ўзбекистондан Хитойга газ экспорт қилишни тўхтатди

"Лукойл" Ўзбекистондан Хитойга газ экспорт қилишни тўхтатди

«Лукойл» Ўзбекистондан Хитойга газ экспорт қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Reuters компания вакилига таянган ҳолда хабар беради.

Компания Россиядан газ экспорт қилиш имконига эга бўлмаган ҳолда ор кучини қўшни Ўзбекистондаги газ лойиҳаларига ташламоқда, бу ерда у Хитойга экспорт қилишдан фойда олиш умидида 10 млрд долларгача инвестиция қилган.
 
Бироқ COVID-19 пандемияси талабга ҳам, газ нархларига ҳам путур етказди, ҳозир суюлтирилган табиий газ (СТГ) асосан белгиланган нархларга эга қувурлар орқали экспорт қилинадиган газга қараганда арзонроқ.
 
Натижада, «Лукойл» Ўзбекистондан Хитойга газ экспортини тўхтатишга ва 5 млрд кубометрга яқин газни Ўзбекистон ички бозорига йўналтиришга мажбур бўлди, дейди “Лукойл” вице-президенти Павел Жданов.
 
«Ҳаммаси талаб қачон тиклана бошланишига боғлиқ», – дея қайд этади у. «СТГ қувур орқали борадиган, шу жумладан Ўзбекистондан борадиган газга қараганда арзонлашиб кетди, биз вақти келиб, яна ҳаммаси аксинча бўлишига умид қиламиз».
 
Жданов бу қачон юз бериши мумкинлигини айтмаган, бироқ Хитойда талаб тикланиши аломатлари борлигини қайд этган. Ҳозир компания етказиб бериш ишларини тиклаш ҳақидаги музокараларни давом эттирмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.