Ўзбекистонга Қатар делегацияси ташриф буюрди
Ўзбекистонга Қатар ташқи ишлар вазири, бош вазир ўринбосари шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ал Тани бошчилигида Қатар делегацияси ташриф буюрди. Бу ҳақда Sputnik нашри Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
9-10 июнь кунлари бўлиб ўтадиган учрашувлар ва музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон-Қатарнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-логистика соҳаларидаги муносабатларининг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболларини кўриб чиқади.
Бундан ташқари, икки мамлакат вакиллари минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ўзаро фикр алмашадилар.
«На Востоке не все как кажется» (“Шарқда ҳаммаси бизга туюлганидай эмас”) каналининг маълумотларига кўра, томонлар Ўзбекистон ва Қатар ўртасида авиарейсларни йўлга қўйишни ҳам муҳокама қилади. Бу Қатар ТИВ раҳбарининг Ўзбекистонга илк ташрифи.
«Қатар Толибоннинг сиёсий ваколатхонаси жойлашган ягона мамлакат бўлгани ва бу ерда 10 ойдан буён Афғонистонда тинчлик ҳақидаги музокаралар олиб борилаётгани учун ушбу мамлакат ТИВ раҳбарининг ташрифи алоҳида аҳамиятга эга», – дейилади хабарда.
Шарҳлар