Ўзбекистонга Sputnik V вакцинасининг 70 минг доза биринчи компоненти етказилди

Ўзбекистонга Sputnik V вакцинасининг 70 минг доза биринчи компоненти олиб келинди. Бу ҳақда Sputnik нашри Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.

Апрель ойида мамлакатга ушбу Россия препаратининг 100 минг доза биринчи ва иккинчи компоненти (ҳар бири 50 мингдан) олиб келинганди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусга қарши турли вакциналарнинг 4 млн 330 минг дозаси мавжуд. Бугунги кунга қадар вакцинация процедураларида 2 млн дозадан ортиқ турли вакцина ишлатилган.
 
Фотосурат: Ўзбекистон ССВ

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.