Ўзбекистонга ЖССТ томонидан харид қилинган 500 та кислород концентратори етказилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Европа минтақавий бюроси ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ЖССТ қароргоҳи томонидан Глобал ҳамжиҳатлик ва COVID-19 га қарши жавоб Жамғармаси орқали харид қилинган умумий қиймати қарийб 300 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи инсонпарварлик юкининг навбатдаги партиясини етказиб берди. Бу сафар Истанбулдан махсус рейс билан 500 та килород концентратори етказиб берилди. Ҳафта охирида лабораториялар фаолияти учун зарур бўлган сарф материалларидан иборат яна бир юк етиб келиши кутилмоқда.
ЖССТ мунтазам равишда Тошкентга инсонпарварлик юкларини жўнатади. Хусусан, июль ойида мамлакатга умумий қиймати 4 млн доллардан ортиқ бўлган учта юк етказилганди. 619 400 та юз учун ҳимоя экранлари ва 2 176 000 дона жарроҳлик ниқобларидан иборат биринчи юк 8 июлда етиб келди. 17 июлда тиббий ходимлар учун индивидуал ҳимоя воситалари олинди 95 200 та ҳимоя кўзойнаги, 178 000 та ҳимоя комбинезони, 12 000 та тиббий ниқоб ва 1 064 000 та KN95 респиратори. 24 июль куни эса пойтахтга 38 400 та тест-тизим ва бошқа лаборатория ускуналари етказилди.
Шарҳлар