Ўзбекистонликлар контрабанда йўли билан Қозоғистондан 5 та ЎСВ аппаратини олиб чиқишга уринди
Ноқонуний юк “Атамекен” божхона постида қўлга олинди, дея хабар беради «Казинформ» агентлиги Қозоғистон Молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда.
Қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистондан бешта ЎСВ аппаратини олиб чиқишга уринган. Ускуналарни учта юк машинасининг кабинасида ташишган. Аппаратларни Мақтаарал туман прокуратураси ходимлари, “Атамекен” божхона пости ходимлари ва ВЧ-2037 “Жетисай” чегара наряди биргаликда ўтказган тезкор тадбирлар чоғида топиб олган, дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар