Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси ўз фуқаролари учун хайрия акцияларини мунтазам ўтказишни режалаштирмоқда

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси ўз фуқаролари учун хайрия акцияларини мунтазам ўтказишни режалаштирмоқда

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси ўзбек диаспорасининг фаоллари кўмагида хайрия акциясини ўтказди. У Ўзбекистон фуқароларини, энг аввало Буюк Британия олий ўқув юртларида таълим олаётган талабаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар беради.

«Osh Paz» миллий таомлар бернди билан ҳамкорликда олдиндан мувофиқлаштирилган жадвалга биноан 400 дан ортиқ ош порциясини тарқатиш ташкил қилинди.
 
«Ижобий фикрларни инобатга олган ҳолда дипмиссия, диаспора ва «Osh Paz» вакиллари томонидан бундай тадбирларни мунтазам асосда амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилинди», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.