Uzcard банклараро тўлов тизими фаол ишламоқда

Uzcard банклараро тўлов тизими фаол ишламоқда
Ягона Умумуреспублика Процессинг Маркази (БМПМ) оммавий ахборот воситалари орқали Uzcard банклараро тўлов тизими фойдаланувчиларига банк хизматларини кўрсатишдан бош тортилгани ҳамда бир қатор банк ходимлари томонидан Humo тўлов тизимининг қизиқишлари тарғиб этилган ҳолатлар қайд этилганини маълум қилади.
 
Humo банклараро Миллий процессинг маркази (БМПМ)   Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хузурида ташкил этилиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб тарминал тармоқни жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.  БМПЦ тизимини жорий этиш ишлари давомида банк ходимлари томонидан Humo БМПЦ  фаолияти билан боғлиқ равишда Uzcard банклараро тўлов тизимининг фаолияти тўхтатилиши борасида асоссиз маълумотлар тарқатилиши кузатилди.
 
Таъкидлаб ўтамиз, Uzcard банклараро тўлов тизими 17 миллондан ортиқ пластик карталарга хизмат кўрсатмоқда ҳамда фаол ишламоқда. БМПМ ҳуқуқий норма, норматив ҳужжат, дастурий-техник  ишланмаларга асосланган ҳолда ташкилий-техник инфраструктурага мувофиқ провайдерлик вазифасини бажаради. ЯУПМ ҳамда банклар ўртасидаги шартномага асосан, ҳамкорлар томонидан тарқатилаётган асоссиз маълумотлар эгаси жавобгарликка тортилади.
 
Бугунги кунга келиб, Uzcard банклараро тўлов тизим иштирокчилари томонидан ЯУПМ ҳамда банк ўратасидаги шартномани бекор қилиш сўровлари қайд этилмаган.
 
Uzcard банклараро тўлов тизими фойдаланувчилари, жумладан, савдо-хизмат ташкилот вакилларидан қуйида келтирилган ҳолатларда мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази ва ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат этишларини сўраймиз:
 
– тижорий банклар томонидан Uzcard ҳисоб терминаллари мажбурий тарзда қайтариб олиниши;
 
– тижорий банклар ва савдо-хизмат ташкилотлари томонидан Uzcard пластик карталарига хизмат кўрсатишдан бош тортиш;
 
– банк ходимлари томонидан амалдаги Uzcard пластик карталарни Humo тўлов тизими карталарига алмаштиришга қаратилган тарғибот;
 
– Uzcard пластик карталарига хизмат кўрсатиш, жумладан,  карталардан нақд пулни ечиб олишдан бош тортиш;
 
– Uzcard банклараро тўлов тизими фойдаланувчилари орасида асоссиз жамоатчилик фикрини ва компанияга тегишли салбий имиджни шакллантиришга тегишли ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар кузатилиши.
 
Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган 29 та банкга 15 йил давомида процессинг хизматларини кўрсатиб келмоқда. Uzcard карта эгаси 285 мингдан ортиқ POS-терминаллари орқали тўловларни амалга ошириш имконига эга. Мамлакат бўйлаб 1500 дан ортиқ банкомат ва 3000 дан ортиқ инрфокиоск, мобил илова ва интернет сайтлар орқали хизмат турлари амалга ошириб келинмоқда.
 
Компаниямиз томонидан UnionPay International ва Mastercard халқаро тўлов тизимлари эквайринги ташкил этилди. Шунингдек, Uzcard ва Россия Федерациясининг “Мир” тўлов тизими ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Келишувга асосан, “Мир” тўлов тизмига тегишли пластик карталар Uzcard  тўлов тизими инфраструктурасида қабул қилиниши белгиланган бўлиб, ушбу жараён 2019 йил якунигача амалга оширилади.
 
Таъкидлаш жоизки, шу кунларда БМПМ ҳамда Visa халқаро тўлов тизими иштирокида “Uzcard терминал тармоғида Visa карталарининг эквайрингини ташкил этиш” лойиҳаси муваффақиятли якунига етказилди. Унга кўра, “Капиталбанк” нинг  POS ва АТМ терминаллари Visa халқаро карталарига хизмат кўрсатишга тайёрланди.
 
Карта эгаларига тегишли маълумотлар маҳфийлиигини сақлаш мақсадида ЯУПМ томонидан ҳар йили PCI DSS ва PIN SecurityRequirements 2.0.сертификатлари янгиланади. Жумладан, Visa PIN Security ҳавфсизлик стандарти мувофиқлиги бўйича 33 та мажбурий талаблар бажарилди.
 
Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази компанияни ривожлантириш ва давр талабларига ҳамнафас инновацион ечимларни тадбиқ этган ҳолда,  Ўзбекистон Республикаси банк-молия секторида IT соҳасини ривожлантириб келмоқда. Ўтган давр мобайнида, тижорий банклар, мобил тўлов тизимлари операторлари ҳамда бошқа нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бозорининг қатнашчилари ҳамкорлигида қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.