“Ўзэкспомарказ”да Covid-19 га чалинган беморларни даволашга ҳарбий шифокорлар жалб этилди

“Ўзэкспомарказ”да Covid-19 га чалинган беморларни даволашга ҳарбий шифокорлар жалб этилди

Мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий клиник госпитали шифокорлари Covid-19 га гумондор фуқароларга ташҳис қўйиш ва уларни даволашга эалб этилди.

«Бугунги кунда айнан шу павильонда [«Ўзэкспомарказ», айнан қайси павильон эканига аниқлик киритилмаган – муҳ.] беморларни саралаш ва жойлаштириш учун Мудофаа вазирлигининг тезкор гуруҳи ташкил қилинди», – деди Мудофаа вазирлиги тиббиёт бошқармасининг бошлиғи Абдувоҳид Азимов «Ўзбекистон 24» телеканалининг эфирида.

Телеканал берган маълумотларга кўра, мазкур карантин зонаси мамлакатнинг барча тиббий муассасалари, шу жумладан Мудофаа вазирлигининг ҳарбий клиник госпитали билан ҳам алоқа қилиш учун видеоалоқа ускуналари билан жиҳозланган.

Anhor.uz нашрини ўзингизга қулай тармоқда ўқинг: FacebookTelegramInstagram

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.