Вазирликлар реклама лавҳаларини кимдан сотиб олади ва бу қанча туради
Шу йилнинг август ва сентябрь ойларида иккита вазирлик турли компаниялар билан ахборот контентини ишлаб чиқаришга кўп миллионлик шартномалар тузган. Бу ҳолатга блогер Davletov эътибор қаратади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон электрон ОАВ миллий ассоциацияси билан ахборот хизматларини кўрсатишга 705 млн сўмлик шартнома имзолаган. Вазирлик худди шундай суммадаги шартномани шу йил сентябрь ойида Uzreport хусусий телеканали билан ҳам тузган.
Вазирлик фаолияти ҳақидаги 17 дақиқалик репортаж учун «Ўзбекистан 24» давлат телеканали 97 млн сўмдан ортиқ маблағ олган.
Ўз навбатида, Қурилиш вазирлиги Zo’r TV хусусий телеканалига реклама хизматлари учун 150 млн дан ортиқ сўмдан ортиқ пул тўлаган. Давлат харидлари порталининг маълумотларига кўра, фақат август ойининг ўзида Zo’r TV телеканали иш кунлари соат 7.00 дан 12.00 гача 24 млн сўмдан ортиқ суммага давомийлиги 5,5 дақиқалик реклама роликларини, шунингдек 126 млн сўмдан ортиқ суммага кечки пайтда давомийлиги 2,85 дақиқалик реклама роликларини жойлаштирган.
Шунингдек, вазирлик шу йил август ойида ўз фаолияти ҳақида «Ўзбекистан 24» телеканалига 97 млн сўмга 17 дақиқалик лавҳага буюртма берган.
Жорий йилнинг август ойида вазирлик L’ideal Pictures МЧЖ билан 150 млн сўмга яна бир шартнома тузган. Давлат харидлари порталининг маълумотларига кўра, компания вазирлик учун битта телекўрсатув, учта лавҳа, учта радиодастур ва бешта мақола тайёрлаб бериши керак.
Шарҳлар