Виктор Махмудов Триатлон федерациясига, Баҳодир Қурбонов ММА ассоциациясига раҳбарлик қилади
Бугун Ўзбекистон ММА ассоциацияси ва триатлон федерациясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Миллий олимпия қўмитаси вакилининг маълумотига кўра, йиғилишда Триатлон федерацияси раислигига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, ММА ассоциацияси раислигига эса Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Курбанов сайланган.
Унгача, ушбу иккала ташкилотда Отабек Умаров раҳбарлик қилиб келаётган эди. Отабек Умаров ушбу ташкилотлар раҳбарлигидан кетишини билдирган. Муддатидан олдин кетиш ҳақидаги қарор » COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ўзгаришлар» сабабчи бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар