Яндекс.Такси хизмати Ezgu Amal жамғармаси қарамоғидаги шахсларга бепул хизмат кўрсатмоқда
Шу йил август ойидан бошлаб Яндекс.Такси хизмати Ezgu Amal жамғармасининг қарамоғидаги онкологик бемор болаларга ва қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилаларга бепул хизматларни тақдим этади, шунингдек бепул хизматлар хайрия лойиҳаларини амалга ошириш мақсадларида жамғарма волонтёрлари учун ҳам тақдим этилади.
«Транспортировка қилиш масаласи жамғарма қарамоғидагиларга ёрдам кўрсатишда муҳим ҳисобланади. Уларни аэропортга, касалхонага, тиббий кўрикка ёки диагностикага олиб бориш Жамғарма ўз қарамоғида бўлган кишиларга кўрсатадиган ёрдамнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ҳамкорлар томонидан тақдим этилган машинада бепул юриш хизмати бизнинг фаолиятимизни енгиллаштиради, биз Яндекс.Такси жамоасидан чексиз миннатдормиз. Эзгу амалларингиз ҳар биримиз учун намунага айлансин! Яндекс.Таксига равнақ ва фаровонлик тилаб қоламиз!», – дейди Ezgu Amal жамғармасининг ҳаммуассиси ва васийлик кенгашининг раиси Мунира Хўжахонова.
Яндекс.Такси ташувлар учун харажатларни тўлиқ компенсациялайди, ҳайдовчилар тўловни тўлиқ миқдорда олади.
Шарҳлар