Янги молия вазири тайинланди
Молия вазири Жамшид Қўчқоров ўз лавозимини тарк этди, дея хабар беради Kun.uz. Унинг ўрнини Тимур Ишметов эгаллади.
Тимур Ишметов 1979 йилда туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтини, Бирмингем университетини ва 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
2000-2019 йилларда Ўзбекистон Марказий банкида ишлаган. 2019 йил май ойида молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Ўз навбатида, Жамшид Қўчқоров иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимини эгаллади.
Бундан олдин иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимида фаолият кўрсатган Ботир Хўжаев Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Улашиш:
Шарҳлар